Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИГА АЪЗО ДАВЛАТЛАР МИЛЛИЙ КООРДИНАТОРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

×

 2022-04-25 12:33:54    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Great silk road” меҳмонхонаси анжуманлар залида Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши (ШҲТ МКК)нинг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади.

Тадбирнинг очилишида вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов иштирок этиб, меҳмонларни вилоятимизга ташрифлари билан қутлади ҳамда халқаро тадбирларнинг доимий мезбонига айланиб бораётган Фарғонада сўнгги йилларда амалга оширилаётган янгиланишлар ҳамда ўзгаришлар ҳақида қисқа маълумот берди.

Учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари Ташкилотнинг Давлат раҳбарлари кенгаши ва бошқа Низом органларининг бўлажак мажлисларига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан фикр алмашишди.

Тадбир давомида ШҲТнинг Самарқанддаги Саммитида қабул қилиниши кутилаётган ҳужжатлар кўриб чиқилиши ҳам режалаштирилмокда.

ШҲТ Миллий координаторлари кенгашининг Фарғонадаги йиғилиши 28 апрель кунига қадар давом этади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram