Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА ТУРКИЯЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН БИРГАЛИКДА КИВИ БОҒИ ТАШКИЛ ЭТИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА
2022-04-27 14:14:08 68
Кеча вилоятимиздаги оммавий ахборот воситалари ходимлари ва Республика электрон нашрларининг вилоятдаги мухбирлари учун Ўзбекистон туманига навбатдаги пресс-тур уюштирилди.
Пресс-тур иштирокчилари дастлаб, “Фаровон келажак” маҳалласидаги “Соҳибкор тонг шуъласи” боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалигида бўлишиб, унинг фаолияти билан танишдилар.
Мавжуд 20 гектар майдоннинг 5 гектарида бўй чўзаётган чандлер навли ёнғоқ, яна 5 гектар ер майдонидаги француз навли бодомзор ҳамда 1 гектар жойга шу йил экилган янги испан навли гилос кўчатларининг парвариши ҳамда ҳосилдорлиги ҳақида ОАВ вакилларига батафсил маълумотлар берилди. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан яқин муддатларда ушбу боғда киви плантацияси ҳам ташкил этилиши, бунинг учун Туркиядаги ҳамкорлар билан барча ташкилий масалалар ҳал этилгани ҳақида қўшимча маълум қилинди. (https://t.me/uzbaxborotxizmati/12695)
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram