Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХДА ҲАРБИЙЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-05-30 23:30:28    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари ҳамда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулла Бузруков билан бирга Сўх туманининг Қизилқиёқ ва Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган ҳарбий қисмларда қуриб битказилган янги кўп қаватли уй-жойларни фойдаланишга топширилиш маросимида иштирок этди.

Қизилқиёқ МФЙ ҳудудидаги ҳарбий қисмда “Фарғона меъмор қурилиш” МЧЖ томонидан қуриб битказилган, лойиҳа қиймати 21 миллиард сўм бўлган янги уй-жойлар 68 нафар аскар ва зобитларга тақдим этилди. 

Ғазнов маҳалласида “Мирзоқурбон” МЧЖ томонидан барпо этилган, лойиҳа қиймати 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлган янги уй-жойларда эндиликда 32 нафар ҳарбийлар оилалари истиқомат қилишади.

Яшаш учун барча қулайликларга эга бўлган бу уйларда ташкил этилган Маиший хизмат марказларида савдо дўконлари, аёллар ва эркаклар сартарошхоналари, тикувчилик цехи, замонавий ошхона мужассамлашган.

Янги уй-жойларни ўз эгаларига тақдим этиш маросимида аскар ва зобитлар, курсантларга совғалар ва китоблар ҳам тақдим этилди. 

Хонадонлардаги яратиб берилган шароитлар билан танишиб, уларнинг эгалари билан суҳбатлашилгандан сўнг нуроний отахонлар дуога қўл очиб, осмонимиз мусаффолиги ва шундай шодиёна кунлар бардавом бўлиши учун эзгу ниятлар билдирдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram