Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 117 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАОЛИЯТИ ҚОНИҚАРСИЗ ДЕБ ТОПИЛГАН ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ВАЗИФАСИДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

×

 2022-06-03 10:47:15    42

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил январь ойида вилоятимиз шаҳар ва туманларидаги 1055 та маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари расман лавозимга тайинланганди.

Апрель ойида ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари таҳлил қилинганда ҳудудида янги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган, кичик саноат ва сервис лойиҳаларини ишга туширган, оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашган 400 га яқин ҳоким ёрдамчилари билан бирга ишида натижа кўринмаган, маҳалласида ишсизлик кўрсаткичи юқори бўлган 200 дан зиёд ҳоким ёрдамчилари ҳам борлиги маълум бўлди.

Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 19 апрель куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган кўрсатмалар доирасида вилоятимизда энг яхши натижа кўрсатган Бағдод тумани “Чекхитой” МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Нурматжон Ғозиев Президентимиз томонидан ажратилган совға MacBook Pro ноутбуки билан, ижобий натижага эришган 342 нафар ҳоким ёрдамчилари эса Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Шу билан бирга, вилоятимизда фаолияти “қониқарсиз” деб топилган жами 205 нафар ҳоким ёрдамчиларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун 28-29 апрель кунлари “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил қилиш, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўллари” мавзусида икки кунлик малака ошириш семинари ташкил этилди.

Ушбу ҳоким ёрдамчиларининг катта қисми семинарга таклиф этилган олий таълим муассасалари ўқитувчилари, мутахассислар томонидан ўз фаолиятларини самарали ташкил қилиш бўйича берилган зарур тавсия ва йўриқномаларни яхши ўзлаштириб, иш фаолиятларини янгидан ташкил қилган бўлишсада, лекин ўнлаб маҳаллаларда ижобий ўзгариш қайд этилмади.

Ушбу таҳлиллардан келиб чиқиб, вилоят шаҳар ва туманлари бўйича фаолияти қониқарсиз деб топилган жами 38 нафар ҳоким ёрдамчилари ўз аризасига асосан вазифасидан озод қилинди. 

Шунингдек, икки нафар ҳоким ёрдамчиси билан тузилган меҳнат шартномаси суд қарорларига асосан бекор қилинди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram