Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПАРРАНДАЧИЛИКДА “БЕШАРИҚ ТАЖРИБАСИ” РЕСПУБЛИКАГА ОММАЛАШАДИ

×

 2022-06-03 21:42:28    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2022 йил 31 май куни аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, жумладан, паррандачилик ва чорвачиликни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилиб, бу борада Бешариқ туманида амалга оширилаётган ишлар ҳам эътироф этилганди.

Бугун вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ва АОКА вилоят бошқармаси ҳамкорлигида O'zbekiston24 телеканали, вилоят телерадиокомпанияси ҳамда вилоятдаги хусусий телеканаллар, босма оммавий ахборот воситалари журналистлари, Республика ахборот сайтлари вилоят мухбирлари ҳамда блогерлар иштирокида Бешариқ туманига пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида тумандаги паррандачилик йўналишида фаолият олиб бораётган “Зарқайнар дурдонаси”, “Бешариқ парранда” МЧЖ ҳамда “Водий наслли парранда” фермер хўжалиги фаолияти, шунингдек, “ўсиш нуқтаси” паррандачилик бўлган “Кулолобод” МФЙда амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.

2020 йилдан буён иш олиб бораётган “Зарқайнар дурдонаси” МЧЖда 60 минг бош товуқлар бўлиб, йиллик гўшт ишлаб чиқариш қуввати 500 тоннани ташкил этмоқда. 

30 нафардан зиёд ишчи-ходимлар меҳнат қилаётган “Бешариқ парранда” МЧЖ да эса 10 мингдан зиёд “Росс-308” кроссли наслли она товуқлар, 70 мингта жўжалар парваришланмоқда. Бир йиллик инкубацион тухум ишлаб чиқариш 2 милллион донани ташкил этади.

Олий маълумотли 4 нафар ветеринарга эга бўлган “Кулолобод” МФЙ да 60 та хонадонда паррандачилик йўлга қўйилган. Маҳаллада ветеринария дорихонаси ҳам бор. Ҳоким ёрдамчиси фаоллиги, ветеринар-мутахассислар кўмаги ва маслаҳати билан 6 та хонадонга товуқ парваришлаш учун 180 милллион сўм миқдорида кредит ажратилган. 

30 йилдан ортиқ тажрибага эга тумандаги “Водий наслли паранда” фермер хўжалиги бугунги кунда Германиянинг “Helmann” компанияси технологияси асосида парранда боқишни йўлга қўйиб, товуқларнинг тухум бериш муддатини 18 ойдан 23 ойга узайтиришга ҳамда тухум бериш даражасини 25 фоизгача оширишга эришган. Фермер хўжалигида саноат усулида бир дона товуқ бир йилда ўртача 330-340 дона тухум берган ёки озуқа рационини оширмасдан 40-50 дона қўшимча тухум олмоқда. 90 нафардан зиёд бешариқликлар бандлиги таъминланиб, улар томонидан 380 минг бошдан ортиқ парранда етиштирилмоқда. Йиллик туҳум ишлаб чиқариш қуввати қарийб 60 миллион дона бўлиб, маҳаллий ва хорижий бозорларга олиб чиқилмоқда. Тадбиркор Бохиржон Турдалиев корхона озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2019-2021 йилларда 480 гектар фойдаланишдан чиқиб кетган ва яйловлар ўзлаштирилиб, сув тежовчи технологияларни жорий этган ҳолда ушбу майдонларда озуқа экинлари етиштириш йўлга қўйилганлиги ҳақида маълумот берди.

Паррандачиликдаги “Бешариқ тажрибаси” пресс-тур иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram