Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИК ТУМАНИДА ИЖАРАГА ЕР ОЛГАН ЭҲТИЁЖМАНД ЁШЛАР БУГУН МЎМАЙ ДАРОМАД КЎРМОҚДА

×

 2022-06-07 18:54:27    39

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туманида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва турмуш шароитини янада яхшилаш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

“Ёшлар дафтари”га киритилган, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиш истагида бўлган ишсиз ёшларга деҳқончилик учун ижара асосида ер берилгани ҳам бугун ўз самарасини кўрсатмоқда.

Жорий йил аввалида тумандаги “Ҳасанқора” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 16 нафар эҳтиёжманд ёш “Ҳасанқора қўрғони” фермер хўжалиги тасарруфидаги унумдор экин майдонидан 15 сотихдан ер олган эди.

Эрта баҳордан деҳқончилик ишларини бошлаган ёшлар бугун меҳнатлари маҳсулидан мамнун бўлиб, дастлабки ҳосилларини йиғиштириб олмоқда.

Айни кунларда бу ерда ёшларнинг баъзилари ўз экинларидан ҳосил кўтараётган бўлса, айримлари сўнгги парвариш ишлари билан банд. Далада ёшлар эккан картошка, сабзи, помидор, ловия, карам ва гулкарам мўл ҳосил туккан.

Умиджон Юсупов “Ҳасанқора” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. У ишсиз бўлиб, “Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган. Маҳалладаги ёшлар етакчиси таклифи ва ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида 15 сотих ер олган.

Умиджон ёшларга кўрсатилаётган бундай ғамхўрликдан мамнун. Ўзи учун ажратиб берилган ерда карам парваришлаб, юқори ҳосил кўтарди.  

– Шу ерда ишлаб, ҳалол меҳнат қилиб, оиламиз даромадига ўз ҳиссамни қўшиш имконияти берилганидан хурсандман. Февраль ойида ер олиб, уруғ қадаган эдик. Бугун илк ҳосилни йиғиштириб оляпмиз. Июнь ойи давомида бу ерга яна карам экамиз, кузда эса шолғом етиштирамиз. Мавсум давомида уч марта ҳосил кўтариб, ўртача 50-55 миллион сўм даромад олишни кўзлаб турибмиз, – дейди Умиджон Юсупов.

Баҳорда ижара асосида ер олган кўплаб ёшлар бугун илк ҳосилни кўтариб, ҳалол меҳнатларининг мевасини татиб кўрмоқда. Мўмай даромад олиб, оила бюджетига ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Учкўприк тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram