Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ЯНГИ НАФАС” ЮГУРИШ МУСОБАҚАСИ ФАРҒОНАДА КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТДИ

×

 2022-06-26 14:46:17    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун эрта тонгдан Фарғонада “Бир ватанда, бир вақтда, бир хил масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шиори остида “Ёшлар куни”га бағишланган “Янги нафас” югуриш мусобақаси ва веломарафон бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокимлиги, вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада ёшлар, кексалар ҳамда имконияти чекланган шахслар қатнашди.

4 минг нафардан зиёд иштирокчилар Фарғона шаҳридаги ал-Фарғоний кўчасидан Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройигача бўлган 3 километрли масофани босиб ўтишди.

Ғолиблар ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, вилоят адлия бошқармаси раҳбари Абдуманноп Бўриев иштирок этдилар.

Аёллар ўртасида Арофатхон Имомалиева фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Раҳматилло Нуралиев эркаклар ўртасида етакчи бўлди.

Имконияти чекланган шахслар орасида Иқболжон Холматов, Нилуфар Шерматова каби энг фаол иштирокчилар ҳам тадбирда алоҳида эътироф этилди. 

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва совғалар топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram