Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАДБИРКОРЛАР КУНИ ФАРҒОНАДА КАТТА ТАНТАНА ҚИЛИНДИ

×

 2022-08-22 22:59:39    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун бўлиб ўтган Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ортидан Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар уйида вилоят тадбиркорлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Вилоятимизнинг фаол ишбилармонлари, йирик экспортёрлари, ташаббускор тадбиркорлари жамланган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров йиғилганларни тадбиркорлар куни билан яна бир бор қутлаб, Муҳтарам Президентимизнинг тадбиркорлар билан бугунги мулоқоти янги имкониятлар эшигини очганини қайд этди.

Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакиллари қаторида тўрт нафар фарғоналик тадбиркор орден ва медаллар билан мукофотлангани, “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланган 100 нафар тадбиркорнинг 8 нафари вилоятимиз вакиллари эканига эътибор қаратган Хайрулло Бозоров, бу Давлат раҳбари томонидан Фарғона тадбиркорларига билдирилган юксак ишонч эканини таъкидлади.

Тадбиркорлар учун яратилган кенг имкониятлардан вилоятимизда тўғри фойдаланган ҳолда иш ташкил қилинаётганини айтган вилоят раҳбари, бу йўналишда сайъ-ҳаракатлар кучайтирилса, албатта кўзланган юксак марраларга эришилишини қайд этди. Бу борада “Устоз-шогирд” анъанасини тадбиркорликда жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлишини айтиб ўтган вилоят ҳокими, янги жорий этилаётган “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонининг дастлабки соҳиблари орасида фарғоналиклар бўлишига ишонч билдирди.

Вилоятимиздаги таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар, гўзал тароналар эса ўйин-кулгуларга уланиб, тадбирга кўтаринкилик бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram