Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА МАРКАЗИДА ЯНГИ FERGANA CITY МАЖМУАСИ ҚАД РОСТЛАМОҚДА

×

 2022-09-24 08:49:23    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрининг Университет кўчасидаги собиқ Болажон аквапарки ўрнида барпо этилаётган Fergana City мажмуасида қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

Савдо маркази, кўнгилочар масканлар ҳамда турар-жойлардан иборат ушбу мажмуа лойиҳаси икки босқичда амалга оширилаётган бўлиб, ҳозирда биринчи босқичда лойиҳа қиймати 77 миллиард сўм бўлган 6 қаватли савдо маркази ҳамда умумий қиймати 120 миллиард сўм бўлган 6 та 9+1 этажли кўп қаватли уйлар қад ростламоқда. Иккинчи босқичда 7 қаватли бизнес маркази ҳамда 11 та кўп қаватлар уйлар барпо этилади.

Савдо марказининг ҳар бир қавати 3 минг м.кв. дан иборат бўлиб, супермаркет, техника ва маиший моллар дўконлари, франшиза асосида фаолият кўрсатувчи бренд бутиклар, овқатланиш шахобчаларини ўз ичига олган food court, замонавий фитнес-клуб, кинотеатр ҳамда юқори қаватида очиқ осмон остидаги ресторан фаолияти йўлга қўйилади.

HI-Tech услубида қурилаётган турар-жой биноларида майдони 63 кв.м. дан 209 кв.м. гача бўлган хонадонлар мавжуд.

Мажмуа ҳудуди тўла камера назоратида бўлиб, унинг яшиллик билан қопланган ҳовлисидан болалар майдончаси, эковоркаут ҳамда баскетбол майдончалари, 300 автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ ҳам ўрин олади.

Вилоят ҳокими мажмуани чиройли ва сифатли қилиб қуриш билан бирга бу объектлар ишга тушганда хизмат турларини кўпайтиришга эътибор қаратиш, аҳолининг бу ерга келиб мазмунли дам олиши учун қулайликлар яратиш бўйича ўз тавсияларини берди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram