Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"MERIDIAN DIAGNOSTIC HOSPITAL" КЛИНИКАСИДА РАДИОЛОГИЯ БЎЛИМИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ. ЯҚИН ДАВРДА ЛАЗЕР ХИРУРГИЯСИ БЎЛИМИ ҲАМ ИШ БОШЛАЙДИ

×

 2022-11-03 15:06:56    157

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги "Meridian diagnostic hospital" тиббий диагностика марказида 1,8 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш натижасида радиология бўлими ташкил этилди.

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шаҳарнинг Маърифат кўчасида жойлашган ушбу тиббиёт муассасасида бўлиб, янги бўлим фаолияти билан танишди.

Радиология бўлимига Германиянинг Siemens компаниясида ишлаб чиқарилган юқори технологик рентген ва ангеограф аппаратлари, шунингдек, Philips компаниясининг мультиспирал компьютер томографияси (МСКТ) жиҳози олиб келиб ўрнатилди. Бўлимда фаолият олиб бориши учун хорижий мамлакатларда таҳсил олган юқори малакали маҳаллий мутахассислар жалб қилинди.

Нурилло Мамасодиқов раҳбарлигидаги "Meridian diagnostic hospital" яқинда Фарғонада иш бошлаган Central Asian Medical University (Марказий Осиё тиббиёт университети)нинг асосий таянч тиббиёт муассасаси ҳисобланади.

Яқинда клиникада Фарғона водийсида ягона лазер хирургияси бўлими ҳам фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Ушбу бўлим учун Кореядан қиймати 5 миллиард сўмлик тиғсиз операцияларда фойдаланиладиган лазер жиҳозлари келтирилмоқда.






















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram