Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРДАН ИБОРАТ ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ ТОМОНИДАН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАРНИНГ КЎРГАЗМА ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-12-23 19:40:00    163

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида вилоятдаги ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг кўргазма ярмаркаси бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2022 йил 12 октябрдаги “Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-390-сонли қарори ижроси доирасида Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Кўзи ожизлар жамияти, Ногиронлар жамияти ҳамда Карлар жамияти вилоят ҳудудий бўлимлари томонидан ташкил этилган ярмаркада 30 га яқин корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

Кўргазма ярмарканинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов тадбир ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотлар ва уларда меҳнат қилаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифати ва фаоллигини янада кенгайтиришда, ижтимоий мослашувини оширишда муҳим қадамлардан бири бўлишига ишонч билдирди.

Ўтказилган ярмарка давомида вилоятимиздаги бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари ҳамда ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар ўртасида умумий қиймати 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 45 та келишувларга эришилди. 2023 йил харид режаларидан келиб чиқиб, маҳсулотларни кафолатли харид қилишни назарда тутувчи шартномаларни расмийлаштириш жараёнлари давом этмоқда.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram