Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНЛАРИ” КИТОБ-АЛЬБОМИНИНГ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-05-13 15:53:53    111

PDF юклаш
Чоп этиш


Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан нашр этилган ушбу китоб-альбомнинг Фарғона давлат университетида ўтказилган тақдимотида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар қатнашдилар.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов қаҳрамонларнинг ҳаёти замонамиз ёшлари учун ҳақиқий ибрат мактаби эканини қайд этди.

Ушбу китоб-альбом миллатимиз қаҳрамонларига эҳтиром сифатида яратилганлиги, унда Ватанимиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшиб, “Ўзбекистон Қаҳрамони” юксак унвони ҳамда “Олтин Юлдуз” медали билан тақдирланган 103 нафар юртдошимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилиши билан аҳамиятлидир. Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Қаҳрамони Улуғбек Умаров ўз миннатдорчилигини билдириб, фидойилик билан меҳнат қилган ҳар бир киши қаҳрамон бўлиши мумкинлигини қайд этди.

Китобда ҳаётнинг турли синовларига қарамай сабот билан меҳнат қилиб, халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилган давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, ишчи-хизматчилар, устозлар, деҳқон ва чорвадорлар, санъат ва маданият ходимлари, барча жабҳаларда олиб борилаётган юксак бунёдкорлик ишларида доимо камарбаста бўлган замондошларимизнинг умр йўллари акс этган.

Фарғоналик қаҳрамонлар ҳақида видеоролик намойиш этилди, талабалар томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар барчага манзур бўлди. Тадбир сўнгида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон Қаҳрамони Улуғбек Умаровга эсдалик совғалари топширилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram