Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТОШЛОҚ ТУМАНИДАГИ “ПИЁЗЧИЛИК” МАҲАЛЛАСИ ОБОД ВА КЎРКАМ ҚИЁФА КАСБ ЭТДИ

×

 2024-03-29 20:29:25    5207

PDF юклаш
Чоп этиш


“Пиёзчилик” маҳалла фуқаролар йиғинида "Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари асосида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари қизғин тус олди. Маҳаллада тоза ичимлик суви, йўл таъмири, электр энергия ва газ таъминоти, тиббий ёрдам кўрсатиш, бандлик масаласи билан боғлиқ кўплаб ишлар амалга оширилди.

“Обод хонадон” мезонлари асосида уй-жойи таъмирга муҳтож ва оғир шароитда яшаётган 11 та оилаларнинг турар жойлари таъмирлаб берилган бўлса, “Обод кўча” мезонлари бўйича 9 та кўчада асфальтлаш, пиёдалар йўлагини қуриш ҳамда электр таъминотини яхшилаш ишлари бажарилди. Маҳаллага кириш қисмига замонавий стелла ўрнатилди. 1,1 км. ички йўллар асфальтлаштирилиб, Баҳмал кўчасига 400 метр бетон тўсиқлар ўрнатилди. 2,2 км. пиёдалар йўлаги барпо этилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2 дона 160 кВали трансформатор пункти ўрнатилди. 330 та симёғоч устунлари янги темир-бетон таянчларига алмаштирилди ҳамда 8,1 км. сип кабель ва 10 кВали ҳаво тармоқлари тортилди. Фахр, Муҳандис ва Истиқбол кўчаларида 2,3 км. узунликдаги янги ичимлик суви тармоғи тортилиб, 120 та хонадонлар тоза ичимлик суви билан таъминланди. Ана шундай тизимли ишларнинг натижасида аҳолининг узоқ йиллардан бери ўйлантириб келаётган энг бирламчи ҳаётий эҳтиёжлари ҳал этилди.

Бугун “Пиёзчилик” маҳалласининг янги биноси, 2 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси, автосалон ҳамда пойабзал ва кийим кечак дўконлари тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди. Мазкур тадбирларда Президент Администрацияси масъул ходими Фахриддин Мусаев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Мақсудхон Маматхонов, туман ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоев ҳамда маҳалла аҳли иштирок этди.

Бир сўз билан айтганда, “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонларини жорий этиш чекка ва олис қишлоқларни обод ва кўркам масканларга айлантирмоқда. Буни одамларнинг эътирофи, эътиборига сазовор бўлаётган амалий ишлар кўрсатиб турибди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram