Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Соврин муборак! “Ташаббус”нинг фарғоналик ғолиблари

×

 2018-11-24 09:55:20    78

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Мамлакатимизда оилавий бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонларнинг барча йўналишдаги салоҳиятини рўёбга чиқариш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, иқтисодий фаолиятини самарали йўлга қўйишга кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

Бунинг натижасида бугунги кунда тадбиркорларнинг юртимиз тараққиётидаги улуши, жамиятдаги нуфузи тобора ошиб бораётир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танловининг бу борадаги ўрни ва аҳамияти беқиёс. Танловнинг бу галги саралаш босқичларида 530 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар қатнашган бўлса, уларнинг 93 нафари вилоят босқичида иштирок этиб, ўз маҳсулотлари кўргазмаси, самарали йўналишларга эга бизнес-лойиҳаларини тақдим этишди.

       Якуний босқичда ҳам юртимизнинг энг яхши ишбилармонлари номи аниқланди. Уларнинг сафида вилоятимиз вакилларининг борлиги барчамизни қувонтиради.

       “Ташаббус-2018“ республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлашга бағишланган тадбир пойтахтимиздаги “Наврўз“ мажмуасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирга турли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, ишбилармону ҳунармандлар, фермерлар таклиф этилди. 

Ҳакамлар ҳайъатининг якдил хулосасига кўра, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори“ номинацияси бўйича ғолиблик Фарғона шаҳридаги “Fargona tibbiy diagnostika“ масъулияти чекланган жамияти раҳбари Абдумалик Эргашевга насиб этди. Унга Президент соврини - “Chevrolet-Spark“ автомобили топширилди.

Ҳозирги вақтда “Fargona tibbiy diagnostika“ масъулияти чекланган жамияти аҳоли саломатлигини асраш масаласида кўплаб эзгу ишларни олиб бормоқда. Бу масканда 430 хилдан зиёд тиббий таҳлиллар, 10 хилдан зиёд муолажалар ўтказилаётгани аҳолини мамнун этмоқда. 2017 йилдан бошлаб бу ерда жигар ва ўт йўллари хасталикларини эрта аниқлаш юзасидан тиббий таҳлиллар бепул амалга оширилмоқда. Президент совринига сазовор бўлган тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш орқали бу эътирофга муносиб бўлишни мақсад қилиб қўйди.

Шунингдек, “Энг яхши фермер” йўналиши бўйича 3-ўринга Фарғона туманидаги “Волида” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Ғайратжон Сатторов сазовор бўлди. Ғолибга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ва пул мукофоти топширилди.

Ҳар икки ғолибни юксак муваффақият билан муборакбод этамиз ва уларнинг келгуси фаолиятларига зафарлар тилаймиз.

ТАҲРИРИЯТ.