Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Қўқонда доирачилик анъаналари давом этмоқда
2019-08-26 13:15:32 73
Қўқон шаҳрида Азимжон Ашуров раҳбарлигида "Азизим" доирачилар гуруҳи бўлган. Бугунги кунда бу устоз доирачининг санъатдаги ижод йўлини "Шавкат зарб" жамоаси давом эттирмоқда.
Миллий доирачилар гуруҳи бўлган "Шавкат зарб" 2006 йилдан буён халқимизнинг турли тантаналарида хизмат қилиб келяпти. Мамлакатимиз бўйлаб маданий, сиёсий тадбирлар, умумхалқ байрамлари ва фестивалларда иштирок этмоқда. Миллий санъатимизни дунёга танитишга ҳам ҳаракат қиляпти.
Халқаро ҳунармандчилик фестивалида "Шавкат зарб" доирачилари миллий доира усулларида "Тантана" куйини ижро этишади. Абдуллажон Нўъмонов раҳбарлигидаги "Сарбоз" гуруҳи доирачилари ҳам фестивалда ўз ижролари билан қатнашишади. 200 нафар доирачилар фестиваль бадиий дастурида барчага завқ бағишлаш ниятидалар.