Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғоналик санъаткорлар Исроилда

×

 2019-12-06 21:09:38    98

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлиги қошида жамоатчилик асосида фаолият юритаётган ашула ва рақс ансамбли ижодий сафар билан Исроилга келди.

Иқтидорли ҳофиз Шерали Раҳмонов бошчилигидаги ижодий гуруҳ вилоятдаги барча тадбирларда фаол иштирок этади. Улар анъанавий мақом, катта ашула, лирик қўшиқларни маромига етказиб куйлайди.

Вилоятга ташриф буюрган Хитой, Жанубий Корея, Исроил, Туркия, Уммон каби мамлакатларнинг тадбиркор ва инвесторлари ҳам ансамбл дастури билан қизиқиб қолди. Бирин-кетин бу мамлакатлардан таклифлар кела бошлади. Айни кунда ансамбл Исроилда.

– Исроилда ватандошларимиз кўп, – дейди Шерали Раҳмонов. – Маълумки улар орасида Исоқ Катаев, Абрам Толмасов, Изро Малаков каби санъатимиз ривожига улкан ҳисса қўшган инсонлар бор. Биз 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Тель-Авивдаги нуфузли концерт саройида ватандошларимиз ҳамда ўзбек қўшиқчилиги, мумтоз наволари мухлислари билан учрашамиз ва катта концерт берамиз.

Исроил сафарида Ўзбекистон Халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, таниқли санъаткор Нуриддин Асқаров, ёш, аммо баланд пардаларда дардли хониш қиладиган Муҳаммаддоро Ширмоновлар ҳам иштирок этмоқда.

 – Очиғини айтай, Исроилда ўзбек санъатининг мухлислари кўп. Чунки, шошмақом, ғижжак, қўшнай, уд ва бошқа чолғулардан тараладиган оҳанг ҳеч бир ерда йўқ. Ҳофизларнинг дардли ноласини ва сеҳрли наво оҳангларини бир бор тинглаган мухлис, унга ошуфта бўлиб қолади, – дейди “Sasha afakor” продюссерлик маркази раҳбари Игор Ёқубов. – Фарғоналик санъаткорларнинг чиқишлари муваффақият қозонишига ишонаман. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати