Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокими сайловлар ҳақида муносабат билдирди

×

 2019-12-22 11:00:56    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Марғилон шаҳридаги 32-умумтаълим мактабида жойлашган 630–сайлов участкасида овоз берди.

Ҳар қандай демократик давлатда сайловлар муҳим сиёсий воқеа ҳисобланади. Давлат ҳокимияти органларини сайлов орқали шакллантириш - мамлакатдаги конституциявий тузумнинг демократия тамойилларига асосланганлигини намоён этувчи кўрсаткичларидан биридир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Сайлов кодекси ишлаб чиқилиб, қабул қилинди. Жорий сайловларнинг аввалгилардан энг муҳим фарқли жиҳатларидан бири ҳам шунда – сайловларнинг илк бор янги Сайлов кодекси асосида ўтказилишида.


Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар бўлиб ўтаётган сайловда ҳар бир фуқаро ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзи танлаган номзодлар учун овоз бермоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев ҳам эрта тонгда ўзининг ҳудудидаги сайлов участкасига оила аъзолари билан келиб, муносиб номзодлар учун овоз берди.

Шу ерда вилоят ҳокими нуронийлар, илк марта овоз бераётган ёшлар билан бугун ўтказилаётган сайловлар ҳақида суҳбатлашди.

-Сайловларда одамларимизнинг кайфияти аъло даражада, -дейди вилоят ҳокими. –Ҳозирда вилоятимизда кўплаб халқаро ташкилот вакиллари ва кузатувчилар иш олиб боряпти.

Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида янги сайловларни қандай ўтишини барча қизиқиш билан қараб турибди. Албатта бу жараён вилоятимизда фаоллик ва қонунчилик талаблари асосида ўтади.

 

                                               Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати