Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАНГКОКДАН КЕЛГАНЛАР УЙЛАРИГА КУЗАТИЛДИ, ТУРКИЯДАН КЕЛГАНЛАР ЭСА КАРАНТИНДА ҚОЛМОҚДА

×

 2020-04-09 16:21:26    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғонага Таиланднинг Бангкок шаҳридан чартер рейс орқали олиб келиниб, Риштон туманидаги “Ёшлик” соғломлаштириш марказига карантинга жойлаштирилган 256 нафар мамлакатимиз фуқаролари ўз уйларига кузатиб қўйилди. 14 кунлик тиббий кузатувга олинган бу шахсларда коронавирус инфекцияси аниқланмади.

- Шундай оғир вазиятда давлатимиз ўз фуқароларини ҳимоя қилиб, бизни хориждан олиб келганига катта раҳмат, - дейди Самарқанд вилоятилик Шавкатжон Раҳмонов. - Карантин ҳудудида ҳам яхши шароитлар яратилиб, тиббиёт ходимлари доимо ёнимизда бўлди. Яратганга шукрки, бу касаллик бизларнинг орамизда йўқ экан. Ниятимиз бу касаллик тезроқ йўқолиб, юртимизда шодиёналар кўпайсин.

Вилоят ҳокимлиги томонидан автобуслар ташкил қилиниб, фуқаролар Олтиариқ темир йўл бекатидан ўз яшаш манзилларига махсус поездда кузатилди.

Айни пайтда Олтиариқ туманидаги "Қизилтепа" фахрийлар сиҳатгоҳида Туркиядан “Истанбул-Фарғона” чартер рейс орқали олиб келинган фуқаролар карантинда бўлиб турибди. Улар орасида 52 нафар шахсда коронавирус аниқланган бўлиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube