Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 2 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ
2020-04-13 18:41:10 103
Бугун Туркиядан Фарғонага чартер рейси билан олиб келинган ва 27 март куни коронавирус инфекцияси аниқланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган 2 нафар бемор бутунлай соғайди.
Улар вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи О.Умаров ва бошқалар иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Андижон ва Тошкент вилоятидан бўлган бу беморлар шифокорлар томонидан халқаро стандартлар асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалари туфайли айни пайтда дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.
Шунингдек, икки ярим ойлик чақалоқ ҳам соғайган бўлиб, айни пайтда онасининг муолажалари тугамаганлиги сабабли шифохонада қолмоқда.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳаловатидан кечиб, оиласи, яқинлари, ватандошлари учун кечаю-кундуз тиним билмаган тиббиёт ходимлари ҳақиқий қаҳрамонлардир.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube