Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
СЎЗ ҚУДРАТИ
2020-06-09 12:35:03 70
(Муҳтарам Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифи муносабати билан селектор йиғилишида ёзилган шеър)
Фарғонада янги бир тизим:
Ислоҳотчи ҳар бир тадбиркор.
Ифодага ожиздир сўзим,
Балки, бунда ҳам бир ҳикмат бор...
Юртбоши дер: излаганим шу –
Қайда экан дадил тадбиркор,
Кўзларида ёниб турса чўғ,
Ватаним, деб қилса ифтихор.
Бўлса дейман шерюрак ўғлон,
Юрагида ёлқин бор, ўт бор.
Кластерда топса обрў-шон,
Бир лаҳза ҳам турмаса бекор.
Қайта-қайта ишлаб пахтани-
Маҳсулоти чиқса жаҳонга.
Ўзбекман, деб юрса мақтаниб,
Шараф олса Ўзбекистонга.
Давраларда излайди кўзим:
Ким тадбиркор, ким ватанпарвар,
Ота бўлай унга мен ўзим,
Юртга шундай ўғлон асқотар.
Сўз бердилар юрт отасига,
Хорижлардан қайтиб келганлар.
Қайга борса дўпписин ечмай,
Ўзбеклигин айтиб келганлар.
Ҳунарманду тадбиркор, олим,
Юртга фидо жонимиз, дейди.
Кластердан сайланган ҳоким,
Ватан – бизнинг шаънимиз, дейди.
Сўз қудрати йиғлатди мени,
Кўзларимда бахт, қувонч ёши.
Қайда бор, деб излаганини,
Фарғонадан топди Юртбоши.
Зуҳра АЛИЕВА,
2020 йил, 6 июнь, соат 15-30