Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КЕЛАЖАКНИ КИМЛАРНИНГ ҚЎЛИГА ТОПШИРАМИЗ?!

×

 2020-06-22 18:14:14    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу йил Қўштепа туманида мактаб ва касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган ёшлар орасида чемпионлар, билимлар беллашувлари ғолиблари, ҳунарманд ва тадбикорлар кўпчиликни ташкил этади.

Қўштепа туманининг бир неча тилларда равон сўзлашувчи, билимдон, ғайрат-шижоатли ёшлари вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан бўлиб ўтган юзма-юз суҳбатда келажак билан боғлиқ орзулари, режа-мақсадлари хусусида мароқ билан фикр алмашдилар.



- Бизнинг талабалик йилларимиз билан таққослаганда бугунги ёшлар чинакамига бахтли,-деди вилоят раҳбари. – Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимиз олий таълим муассасаларига қабул квотаси кейинги уч йилда 90 мингдан 204 мингтага етказилди. Бу йил Фарғона вилоятидаги олий таълим даргоҳларига 23 минг нафар йигит-қизлар ўқишга қабул қилинади. Ҳозирги кунда Фарғона вилояти олий таълим муассасалари сони кўплиги жиҳатидан пойтахт Тошкент шаҳридан кейин иккинчи ўринда туради. Бугунги кунда нафақат сон, балки илмий салоҳият, профессор-ўқитувчилар эришаётган ютуқлар салмоғи жиҳатдан ҳам Фарғонадаги институт ва университетларимиз нуфузи тобора юксалиб бораётгани қувонарлидир.


Мадинахон Ҳошимова тумандаги 2-ИДУМИнинг 11-синфини олтин медаль билан тамомлади. Мадина келажакда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси сифатида баркамол авлодни тарбиялаш ниятида. Ўзаро суҳбат чоғида вилоят раҳбари Мадинанинг орзулари албатта рўёбга чиқишига ишонч билдирди.

Шоҳистахон Ҳамролиева, Оминахон Жабборова, Шерзодбек Одилов, Зилола Мўминова, Муҳаммадрасул Миролимов, Маржона Назирова сингари битирувчи ўғил-қизлар вилоят ҳокими, вилоятдаги олий таълим муассасалари ректорлари билан суҳбатда ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди. Ҳарбий, архитектор, спорт мураббийи, чет тиллар ўқитувчиси, болалар боғчасида тарбиячи каби шарафли касбларни танлаш истагидаги навқирон авлод вакилларининг орзу-интилишлари қувонишга арзийди.




Қўштепа транспорт коллежи битирувчиси Амирбек Орипов бокс бўйича кўплаб мусобақалар ғолиби. У Фарғона давлат университетида ўқиб, бокс мактаби ташкил этиш ва мураббийлик фаолиятини олиб боришни ният қилган. Файзулло Маъруфжонов трикотаж цехи ташкил этиб, 7 та тенгдоши учун иш ўрни яратган. Аҳлиддин Каримовнинг асаларичиликда 5 йиллик тажрибаси бор. Вилоят ҳокими бу икки ёш йигитга “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида 30 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиш бўйича шу ернинг ўзида тижорат банкларига тавсия берди.



Юзма-юз суҳбат давомида Фарғона давлат университети, Тошкент Ахборот технологиялари университети Фарғона филиали, Тошкент Тиббиёт академияси Фарғона филиали, Фарғона политехника институти ректор ва проректорлари ёшлар билан бевосита мулоқотга киришди. Суҳбатларда қабул жараёнидаги янгиликлар, битирувчиларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар батафсил тушунтирилди.


Учрашувда кўзлари чақнаб турган, билимли ва тарбияли ёшлар Қўштепа туманининг келажаги истиқболли эканлигини англатувчи йўлчи юлдузлари эканлиги эътироф этилди.



Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube