Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА – БУРСА: ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДИУМИ ИМЗОЛАНДИ

×

 2020-07-14 17:03:17    109

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона вилоятининг халқаро алоқалари тарихида янги саҳифа очилди. Фарғона ҳамда Туркиянинг Бурса вилоятлари ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини  ўрнатиш ҳақида меморандиум икки вилоят раҳбарлари Шуҳрат Ғаниев ва Ёқуб Жонбулат томонидан онлайн тарзда имзоланди.  

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Туркияни стратегик муҳим ва кўп йиллик биродар ҳамкори деб билади. Шунингдек, мамлакатимиз ташқи сиёсатда Туркия Республикаси алоҳида аҳамиятга эга бўлган мамлакат ҳисобланади.

Туркия дунёдаги 200 дан ортиқ мамлакатлар ичида Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган ва шу тариқа унинг дунё харитасида янги давлат сифатида эътироф этилиши жараёнини бошлаб берган.

Ўзбек ва турк халқларини азалий дўстлик, биродарлик ва қардошлик ришталари ўзаро боғлаб туради. Ҳар икки халқ ҳам туркий тилда сўзлашувчи бўлиб, уларнинг маданияти, дини ва урф-одатлари бир-бирига жуда яқин. Қолаверса, Туркиянинг ривожланган саноати, транспорт коммуникациялари, денгиз йўллари, қишлоқ хўжалиги, туризм салоҳияти, улкан давлатчилик тажрибаси Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, икки давлат аҳолисининг эътиқод ва диний қарашлари муштараклиги кўплаб имкониятлар эшигини очади. Хусусан келгусида зиёрат туризмини ривожлантиришда мазкур масала муҳим омил саналади.

Сўнгги йилларда Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғоннинг сиёсий иродаси, қатъияти икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар, мунтазамлик касб этаётган учрашувлар, самимий мулоқотлар ва ўзаро ҳамкорлик ривожига катта туртки бермоқда.

Ҳар икки томондан иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, туризм, маданият ва ОАВлари вакиллари иштирок этган видеомулоқотни очар экан Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев шундай деди:   

- Авваламбор, Фарғона вилояти халқи ва ўзим номимдан бугунги видео мулоқот учун ва Сиз томонингиздан билдирилган вилоятларимизнинг биродарлик алоқаларини ўрнатиш бўйича таклиф учун камоли эҳтиром ила самимий миннатдорчилик билдиришга рухсат бергайсиз.

Ўйлайманки, бугунги кунда жаҳонда кенг тарқалган коронавирус пандемиясининг икки ҳудуд иқтисодиётига салбий таъсирларини юмшатишда мазкур видео конференциянинг аҳамияти катта.

Икки давлат ўртасидаги алоқаларни тобора ривожлантиришда нафақат мамлакатлар ўртасида, балки ҳудудлараро ва институтционал дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини кенг йўлга қўйишни жуда муҳим деб ҳисоблайман.

Фарғона вилояти ҳамда Туркия тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро савдо ва инвестиция алоқаларини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлар эдим. Ҳозирга келиб Фарғона вилоятида Туркия тадбиркорлари иштирокидаги 41 та корхона ва ташкилотлар, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш, гиламчилик ва саноатнинг бошқа соҳаларида фаолият кўрсатишмоқда.

Бундай корхона ва ташкилотларнинг кўпайиши мамлакатларимиз савдо-иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлайди. 2019 йилда Туркия Республикаси билан Фарғона вилояти ташқи савдо айланмаси 85,4 млн. АҚШ долларини, шундан  экспорт ҳажми 59,6 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Бу 2018 йилга нисбатан ташқи савдо айланмасида 187,7 фоизга, экспортда 188 фоизга ўсишдир.

Бу кўрсаткичлар, ўйлайманки ҳамкорлик алоқаларимиз ва мавжуд имкониятларимиз олдида етарли эмас.

Шундан сўнг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳамкорликнинг келгуси истиқболлари юзасидан таклифлар киритди.

- Мен тайёр трикотаж маҳсулотларини олиш учун тўқимачилик-текстил корхоналари ташкил этиш йўналишида қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, мева ва сабзавотларни қайта ишлашда туркиялик ишбилармон доира вакиллари ҳамда сармоядорларини жалб қилиш, вилоятимизда Бурса “Улудағ” университети филиалини ташкил этиш, туркиялик инвесторлар иштирокида қурилиш соҳасидаги  ҳамкорлик лойиҳаларини бажариш, туризм ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш каби масалаларга устиворлик беришни, шунингдек Фарғона вилоятининг қулай иқтисодий-географик жойлашуви, мавжуд туристик объектлар ҳамда тарихий маданий ёдгорликлар ва муқаддас қадамжолари, шунингдек, Туркиянинг бой тажрибаси асосида тиббиёт, зиёрат, агро, эко каби туризм йўналишларида кенг ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қиламан.

Бурса вилояти волиси жаноб Ёқуб Жонбулат Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга унинг таклифига асосан видеомулоқот ўтказишга розилик бергани ва иштироки учун миннатдорчилик билдирди.

-  Ўзбекистон бизнинг маънавий ота юртимиздир,- деди Бурса волиси.-Вилоятимиз саноати ривожланганлик жиҳатдан мамлакатда иккинчи ўринда туради. Машинасозлик, тўқимачилик, туризм ва қишлоқ хўжалиги энг сердаромад соҳалардир. Бир йилда 23 млд. долларлик ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилади.  Шундан экспорт 12-15 млд. долларга етган. Бизнинг ҳамкорлигимиз ҳар икки вилоят аҳлига нафли бўлишига ишонаман.

Сиз, ҳоким жанобларининг ҳар бир таклифи биз томондан амалиётга қабул қилинди, деб ҳисоблашингизни истар эдим.

Иқтисодий, маданий ҳамкорлик дастури ижроси юзасидан яна бир бор, бу гал юзма-юз кўришиб келишиб олишимиз учун Сиз бошчилигингиздаги вилоят делегациясини шу йил сентябрь ойида Бурсага ташриф буюришга таклиф этаман.

Шундан сўнг томонлар ҳаракат йўл харитасини ишлаб чиқдилар ва  келишиб олишди.

 

Видеомулоқот сўнгида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Бурса вилояти волиси Ёқуб Жонбулат жаноблари ўзаро иқтисодий, маданий ҳамкорлик меморандиумини онлайн тарзда имзоладилар.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube