Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"INDORAMA" КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

×

 2020-11-06 05:33:01    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятга тўғридан тўғри инвестициялар оқимини кўпайтириш ҳамда хорижлик сармоядорлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида фаол саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. 

Сингапурнинг “Indorama” компанияси билан ўтказилган видоемулоқотда истиқболли лойиҳаларнинг ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Унда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, “Indorama” компанияси ижрочи директори Пракаш Кежривал, Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси вакиллари, мамлакатимиздаги мазкур компаниянинг мутасаддилари иштирок этди.  

Маълумки, Сингапурнинг “Indorama” компанияси кейинги йилларда вилоятимизда муваффақиятли тадбиркорлик фаолиятини юритиб келмоқда. Бу борада компания томонидан Қўқон шаҳрида тўқимачилик саноатини ривожлантириш бўйича бир неча истиқболли лойиҳалар амалга оширилди. Айни жараёнда ўзаро ишончли ҳамкорлик кўлами замонавий мезонлар асосида ривожланмоқда. 

Самимий мулоқот жараёнида Қўқон шаҳридаги “Indorama Kokand textile” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси фаолиятини янада кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Сингапур капитали иштирокидаги “Қўқон суперфосфат заводи” АЖ негизида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш масалалари ўрганилди.

Суҳбат давомида вилоят ҳокими яқинда “Indorama” компанияси йирик лойиҳаларидан бўлган “Indorama Kokand Textile” қўшма корхонаси ва “Қўқон суперфосфат заводи” акциядорлик жамияти иш фаолияти билан танишгани бўйича ҳам айтиб ўтди. “Indorama Kokand Textile” қўшма корхонасида текстил соҳасини имкон қадар кенгайтириш, мато ишлаб чиқаришни бошлаш, сочиқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклифини билдирди.

Компаниянинг Қўқон шаҳрида янги қурилаётган лойиҳаси бўлган “Қўқон суперфосфат заводи” АЖ масаласида ҳам фикр алмашилди. У ерга инвестиция киритиш, замонавий технологияларни келтириш, лабораторияларни қуриш ишларини жадаллаштириш каби масалалар муҳокама этилди. 

Видеомулоқотда компания Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларининг туманларида кластер тизими асосида фаолият олиб бораётгани маълум қилинди. Бу каби лойиҳаларни вилоятнинг Бешариқ, Ўзбекистон ва Данғара туманларида ҳам ташкил этиш истаги билдирилди. Вилоят ҳокими расмий мурожаат этилса, хатга асосланиб ҳукумат раҳбариятига ушбу масалани тақдим этиш ва ижобий ҳал этилишига кўмак берилишини билдирди.

Пракаш Кежривал Фарғонада олиб борилаётган ишларга вилоят ҳокими амалий ёрдам бераётганлиги учун миннатдорчилигини билдирди. 

Мулоқотда ҳар икки томонни қизиқтирган масалалар муҳокама этилиб, ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги