Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ҲАЁТИ ТУРАДИ
2021-01-25 17:49:44 73
Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга замин яратмоқда.
Шу билан биргаликда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш борасида асос солинган янги тизим – ижтимоий адолатни таъминлаш борасида миллий давлатчилик мактабига хос анъаналарнинг янги тараққиёт босқичини ўзида намоён этмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Қўқон шаҳрида сайёр қабул ўтказди.
Қабулда вилоят ҳокимлигининг барча бўлим ва бошқармалари мутасадди раҳбарлари, давлат ва тижорат банклари ва ОАВ воситалари вакиллари ҳам иштирок этишди.
Cайёр қабулда аҳолидан келиб тушган мурожаатларни жойида ҳал этиш борасида аниқ ва манзилли чоралар кўрилди. Хусусан, 75 нафар фуқаролардан тушган 92 та мурожаатлар бўйича вилоят раҳбари ҳар бир соҳа раҳбарига муаммони ўрганиб, қонуний ва ижобий ҳал қилинишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. Ҳар бир мурожаатни ўз назоратига олди.
Вилоят ҳокимининг сайёр қабулида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари бўйича хусусан, уй-жой олиш, имтиёзли кредит, моддий кўмак, иш билан таъминлаш, аҳолига коммунал хизмат кўрсатишга доир масалалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги