Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ДИҚҚАТ ФИРИБГАР!
2017-12-07 11:25:39 91
ДИҚҚАТ ФИРИБГАР!
Ҳурматли фуқаро! Сизга нисбатан содир этилиши мумкин бўлган фирибгарликдан сақланинг.
Агарда сизга:
- Пора эвазига давлат органларига,корхона,ташкилотларга ишга,олий ўқув юртларига ўқишга киритиб қўйиш таклиф қилинганида;
- Пластик картангиздаги пулларни нақдлаштириб бериш таклиф этилганида;
- Арзон нархда, “вариант” га ёки бошқа шахсни номидан бўдган автомашинани сотиб олиш таклиф қилинганида;
- Сиздан турли мақсадларда кўп миқдорда пул маблағлари сўралганида;
- Етиштирилган мева-сабзавот,полиз махсулотлари,қуруқ меваларни сотиб олиб, уларни пулларини кейинроқ бериш таклиф қилинганида;
- Чет элга ишга ёки ўқишга юбориш таклиф қилинганида;
- Тергов, суд ёки бошқа давлат органларида кўрилаётган ишни пул эвазига ҳал қилиб бериш таклиф қилинганида;
- Арзон нархда уй-жой,ер,бино,томорқа олиб бериш таклиф қилинганида;
- Коммунал тўловлардан бўдган қарзни ҳал қилиб бериш таклиф қилинганида;
- Тилла тақинчоқлар сотиб олаётган вақтингизда ёки сотаётган вақтингизда;
Ҳаж сафарига юборишда ёрдам бериш айтилганида ва бошқа ҳолатларда пул бераётган вақтингизда.
ХУШЁР БЎДИНГ!
Фирибгарга алданиб қолишингиз мумкин!
Ўзингизга тегишли бўдган,меҳнатингиз эвазига топган мулкингизни,оилангиз ризқ-насибасини фирибгар қўдига топшириб қўйманг!
Қўйидаги қоидаларга риоя қилинг:
- Қонунларга риоя қилинг,пора беришдан сақланинг. Пора бериш ҳам жиноят эканини ёдда сақланг!
- Муаммоингизни ҳал қилиши мумкин бўдган давлат ташкилотларига мурожаат қилиб,ҳуқуқларингизни қонуний амалга оширинг;
- Ўзаро муносабатларда қонунчиликка риоя қилиб,бир-бирингиз билан пул муомаласини нотариус орқали расмийлаштириб олишни унутманг;
- Бирор-бир шахсга пул беришдан олдин худуд профилактика инспектори,адвокат ёки бошқа хуқуқ сохасидаги мутахасисдан маслаҳат олинг;
- Чет элга ишга ёки ўқишга бориш масаласида фақат давлат органларига мурожаат қилинг,бу масала билан фақат давлат органлари шуғулланади;
- Давлат ташкилотларидаги масала бўйича адвокатга ёки давлат органи раҳбарига мурожаат қилинг;
- Уй-жой, ер олишда қонунчиликка риоя қилинг,нотариус хизматидан фойдаланинг;
- Коммунал тўловларни фақат банк муассасаларига тўланг;
Сизга таклиф этилаётган хизмат қонуний ёки ноқонунийлигига эътибор қаратинг. Сизга ноқонуний йўл билан ёрдам таклиф этилаётган бўлса,демак у фирибгар.
Юқоридаги қоидаларга риоя қилмасангиз,ҳалол йўл билан топган мулкингизни фирибгар қўлига топшириб,пул ёки мулкингизни қайтаришда сарсон-саргардон бўлишингиз мумкин. Ҳозирги кунда кўплаб фуқароларимиз фирибгарларга алданиб,азият челмоқда.
ОГОҲ БЎЛИНГ!