Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 151 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОНДИЦИОНЕРЛАР ВА ВЕНТИЛЯТОРЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА МДҲДА ЕТАКЧИЛАРДАН ҲИСОБЛАНГАН “ВEЗА” КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТМОҚДА

×

 2021-06-16 14:49:54    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Россиянинг “Вeза” компанияси вакилларини қабул қилди.

 Ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш масаласи муҳокама қилинган мулоқот давомида “Вeза” компанияси раҳбари Андрей Дерепасов ва компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Олeг Аксeновлар Россия компаниясининг бугунги кундаги фаолияти ҳақида маълумот бердилар.

“Вeза” компанияси 1995 йилда ташкил этилган бўлиб, кондиционерлар, вентиляторлар ва бошқа шунга ўхшаш ускуналарни ишлаб чиқариш бўйича тўлиқ технологик циклга эга. Унинг Россия, Украина ва Белоруссия каби давлатларда корхоналари бор ва ўз йўналишида МДҲ давлатларида етакчилардан бири ҳисобланади.

Компания мутахассислари саноатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ядро, нефть ва газ, кимё, енгил саноат учун махсус ускуналар дизайнини ишлаб чиққанлар.

Шунингдек, компания мижозларга ускуналар етказиб беришда, лойиҳаларни ҳисоблашда ва ускуналарни танлашда илмий-техник ёрдам беради. Бундан ташқари ўқув семинарлар ташкил этилиб, ускуналардан фойдаланиш тартиблари ишчиларга ўргатиб борилади.

Учрашувда Фарғона вилояти “Вeза” компанияси маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда муҳим салоҳиятга эга эканлиги, қўшни Тожикистон, Қирғизистон, шунингдек, Эрон ва бошқа давлатларга маҳсулотларни экспорт қилиш имконияти юқорилиги эътироф этилди. 

Ушбу жиҳатлардан келиб чиқиб, томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олишди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube