Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ НОРИН ВИЛОЯТИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
2021-07-03 10:02:35 81
Қирғизистон Республикасининг Норин вилоятида амалий ташриф билан бўлиб турган Фарғона вилояти делегацияси вакиллари, Норин шаҳридаги Марказий Осиё халқаро университетига бориб, яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.
Тоғ ёнбағрида жойлашган кампус, ижтимоий ва аниқ фанлар йўналишида 5 йиллик бакалавриат таълим дастури таклиф қилади. Олийгоҳнинг асосий йўналишлари компьютер технологиялари ҳамда ОАВ ва коммуникациялар мутахассисликларидан иборат. Барча талабалар ушбу кампусда таълим олиш билан бирга, шу ерда яшашлари учун ҳам шароит яратилган.
2016 йилда фаолиятини бошлаган олийгоҳ дунёнинг етакчи таълим даргоҳлари билан алоқаларни йўлга қўйган. Ўқув дастурлари дунё стандартлари даражаси олиб борилади.
Талабалар учун барча қулайликлар яратилган. Электрон кутубхона, ўқув хоналари ва заллари замонавий жиҳозлар билан таъминланган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube