Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
СЎХ ТУМАНИДА БУ ЙИЛ БАРПО ЭТИЛАЁТГАН 7 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДАГИ 220 ТА ХОНАДОННИНГ 170 ТАСИ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА АЖРАТИЛИБ, ДАСТЛАБКИ БАДАЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ
2021-10-16 09:38:11 66
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманига ташрифи давомида туманнинг “Чашма” маҳалласида барпо этилган 4 қаватли, 24 хонадонли янги турар-жойнинг фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.
Бугунги кунда туманнинг “Чашма”, “Навобод” ва “Девайрон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 7 та кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда. Вилоят ҳокими ушбу бинолардаги жами 220 та хонадоннинг 170 таси эҳтиёжманд оилаларга ажратилиб, дастлабки бадали тўлаб берилганини қайд этиб, бу ҳам Давлатимиз раҳбарининг сўхликларга бўлган алоҳида ғамхўрликлари натижаси эканини таъкидлади.
Янги уйларда икки хонали хонадонларнинг нархи 170 миллион, 3 хонали хонадонлар нархи эса 200 миллионни ташкил этиб, хонадон эгаларига дастлабки тўловдан қолган қисми учун 20 йил муддатда тўлаш шарти билан 7 фоизлик ипотека кредитлари тақдим этилган.
Вилоят ҳокими шунингдек, ушбу ҳудудда янги ташкил этилган савдо дўкони ҳамда дорихона очилишида ҳам иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube