Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎШТЕПАДА ТАБИИЙ БЎЁҚЛАРДАН НОЁБ МИЛЛИЙ МАТОЛАР ТЎҚИЛМОҚДА. ИПАК ГИЛАМ ВА КАШТАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИГА ЕВРОПА ВА АҚШДА ТАЛАБ КАТТА

×

 2021-12-03 18:13:07    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда вилоят секторлари раҳбарлари Қўштепа туманидаги “Қамиштепа” МФЙда иш бошлаган “Ҳунармандлар маркази”да бўлдилар. Бу ерда ипак ва жундан гилам тўқиш, миллий матолардан адрас ва аъло бахмал матоси, каштачилик, миллий либослар тайёрлаш ҳамда мисгарлик устахоналари фаолияти билан танишдилар.

Марказда Ўзбекистон халқ амалий санъати усталари Миллий каталогига киритилган ипак гилам ва табиий бўёқлар устаси Илҳомжон Давлетов ва унинг турмуш ўртоғи Наргиза Шерходжаева томонидан ипак гилам ва миллий мато тўқиш хамда каштачилик устахоналарида “Уста-шогирд” анъанаси асосида 100 дан ортиқ шогирдлар жалб қилинган бўлиб, маҳаллий аёлларнинг бандлиги таъминланмоқда. Айни кунда 32 нафар хотин-қизлар эса каштачилик сирларини ўрганишяпти.

Илҳомжон Давлетов вилоят раҳбарига марказ фаолияти, ипак гилам ва каштачилик маҳсулотларининг тайёрланиш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берди ва тайёр маҳсулотлар билан яқиндан таништирди. Европа ва АҚШда ушбу маҳсулотларга талаб катта эканлигига алоҳида тўхталди. Қўл меҳнати маҳсули бўлган ноёб ипак гилам, табиий бўёқлардан тайёрланаётган ҳунармандчилик маҳсулотларининг турли рангларда товланиши эътиборни тортди.

Марказ фаолияти билан танишиш давомида бу ерда ёш йигитларга мисгарлик, кандакорлик, рихтагарликни ҳам ўргатиш йўлга қўйилганлигига гувоҳ бўлинди. Марғилонлик машхур мисгарлар сулоласининг бешинчи вакили Абдуҳамид Мадалиев ўз устахонасини ташкил этган бўлиб, хориждан ташриф буюрадиган меҳмонларга совға қилинадиган мисгарлик тўпламларини ишлаб чиқармоқда. Вилоят ҳокими устага янги марказ ташкил этиб, 100 нафар усталар билан фаолиятини кенгайтириш таклифини билдирди. Бунинг учун масъулларга зарур топшириқлар берилди.






























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube