Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА РЕСПУБЛИКАМИЗДАГИ ИЛК ШАҲАР БОЛАЛАР ПОЛИКЛИНИКАСИ ОЧИЛДИ. ЯНГИ ТИББИЁТ МУАССАСАСИ ФАРҒОНА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИНИНГ ПЕДИАТРИЯ КЛИНИК ЎҚУВ БАЗАСИ БИЛАН БИР БИНОДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАДИ

×

 2021-12-24 17:08:48    111

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги Болалар поликлиникаси ҳамда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг педиатрия клиник ўқув базаси биносининг фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

Вилоят раҳбари тиббиёт тизимидаги ўзгаришлар, ислоҳотлар, мавжуд муаммоларнинг бирма бир ҳал бўлаётганлиги тўғрисида тўхталиб, Фарғонада Республикада биринчи бўлиб, шаҳардаги бўш турган бино негизида 95 минг нафардан зиёд 18 ёшгача бўлган болаларга юқори малакали иҳтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилиши учун поликлиника ташкил этилганига эътибор қаратди. 

Муассасани таъмирлаш ишларига “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 750 миллион сўм маблағ сарфланди.

Поликлиника 944 миллион сўмлик замонавий тиббий жиҳозлар, жумладан рақамли рентген аппарати, ультратовуш аппарати, стоматология, эхоэлектроэнцефолограф аппаратлари билан таъминланган. 18 ёшгача бўлган болалар учун барча тиббий мутахассисликлар бўйича ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатилади.

Бундан ташқари, шаҳарда истиқомат қилаётган 18 ёшгача бўлган болаларнинг электрон базаси яратилиб, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида поликлиникада “Электрон навбат” тизими жорий этилмоқда.

Вилоят раҳбари бинода Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг педиатрия клиник ўқув базаси фаолияти ҳам йўлга қўйилганлигини, хорижлик талабалар бу ерда ҳам ўқиб, ҳам амалиёт орқали тажриба орттиришларини айтиб ўтди. 

Шундан сўнг рамзий тасма қирқилиб, тадбир иштирокчилари поликлиника ва клиник ўқув базаси фаолияти, яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. 

Хайрулло Бозоров бинонинг 4 қаватида жойлашган ўқув хоналарини кўздан кечириб, хорижлик талабалар билан суҳбатлашди. 150 га яқин ҳорижлик талабалар таҳсил олаётган Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида ҳозирда янги бинода алоҳида кафедра ташкил этилган. Талабаларга 19 нафар ўз соҳасининг мутахассислари бўлган малакали профессор-ўқитувчилар шу жумладан беш нафар покистонлик мутахассислар билим сирларини ўргатишмоқда. 

Шу ерда вилоят раҳбари Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти томонидан таклиф этилган ва хорижлик ҳамкорлар иштирокида қурилиши режалаштирилган янги тиббиёт масканлари лойиҳалари билан ҳам танишди. Уларни қўллаб-қувватлаб, амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube