Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДАГИ ИҚТИСОДИЙ-ИЖТИМОИЙ СОҲАЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2022-01-22 21:27:27    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кеча Олтиариқ туманида бўлиб, иқтисодий-ижтимоий ва бошқа соҳаларда туманда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Вилоят раҳбари дастлаб “Олтиариқ Рустамхон кўрки” МЧЖда ташкил этилган 1 000 тонна сиғимга эга мева-сабзавот сақлаш омборхонаси ва 70 сотихли майдонни эгаллаган иссиқхоналар фаолиятини кўздан кечирди.

Тадбиркор Аброр Маматхонов ташаббуси билан 2021 йилнинг 1-чорагида ишга туширилган иссиқхонада лимон кўчатлари ҳосилга киргунга қадар унинг остига помидор кўчатлари экилиб, 300 миллион сўмгача даромад олинмоқда.

Лойиҳа қиймати 7 млрд. сўмга тенг бўлган иссиқхонада ўнлаб янги иш ўрни яратилди. Вилоят раҳбари иссиқхона имкониятларини янада кенгайтириш масаласида ўз таклифларини берди.

Вилоят раҳбари корхона очиқ майдонида янги жорий этилган ҳоким ёрдамчиси вазифасига номзоди тасдиқланган мутахассислар билан маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича асосий йўналиш ва вазифалар тўғрисида мулоқот қилди. 

Учрашувда маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқ белгилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда асосий омил бўлиши қайд этилди. Вилоят ҳокими биринчи навбатда маҳаллада кундалик эҳтиёжлар учун зарур бўлган хизматлар турларини ривожлантириш, ишсиз ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини уқтирди.

Семинар давомида шу жойнинг ўзида тумандаги “Олмазор”, “Узумчи” ва “Жарқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги фермер хўжаликларида парваришланаётган қўй, қуён, товуқ, асалари ҳамда томорқаларда етиштирилаётган кўчатлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram