Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЖОНЛАР ВА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИ УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2022-05-31 17:32:19 68
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Фарғона шаҳри марказидаги Истироҳат боғида вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ногиронлиги бўлган болажонлар, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳридан келган таниқли санъаткорлар ва актёрлар ҳам қатнашди.
Сўз олганлар болажонларни байрам билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, юрт корига камарбаста бўладиган инсонлар бўлиб камол топишларига тилак билдирдилар.
Тадбир давомида “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида ўтган “Ранглар жилоси” номли расмлар танловининг вилоят босқичи ғолиблари ҳам тақдирланди.
Шунингдек, 5 нафар ўғил-қизларга ногиронлик аравачалари ҳам берилди. Кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун болажонлар ва уларнинг яқинлари миннатдорчилик билдирдилар.
Тўкин дастурхон, куй-қўшиқ ва рақслар иштирокчиларга янада кўтаринкилик улашди. Бу каби тадбирлар вилоятимиз шаҳар-туманларида давом этмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram