Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ – ТОЖИКИСТОННИНГ СЎҒД ВИЛОЯТИДА

×

 2022-06-02 14:10:12    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов бошчилигидаги расмийлар, вилоятдаги пахтачилик ва пиллачилик кластерлари раҳбарлари, чорвачилик хўжаликлари раҳбарлари, тадбиркорлардан иборат Фарғона вилояти делегацияси ҳудудлараро тўғридан тўғри ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида амалий ташриф билан Тожикистоннинг Сўғд вилоятида бўлиб турибди.

Кеча делегация вакиллари Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода билан учрашдилар. Учрашувда икки вилоят ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва ўзаро савдо айланмасини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Фарғона вилояти делегацияси аъзолари, икки кун давомида Сўғд вилоятидаги корхоналар фаолияти билан яқиндан танишишади, ишбилармон доиралар билан учрашувлар ташкил этилади. Ташриф якунида мева-сабзавотчилик, пахтачилик-текстиль, асаларичилик, уруғчилик, пиллачилик ҳамда чорвачилик соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик келишувлари имзоланиши кутилмоқда.

Терини қайта ишлаш ва пойабзал ишлаб чиқариш, сутни қайта ишлаш йўналишларида ҳамкорликда лойиҳаларни йўлга қўйиш, Сўғд вилоятига 30 минг қути ипак қурти уруғи ва 25 мингта асалари оилалари етказиб бериш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram