Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МУЗАФФАР ЮЛДАШЕВ ВИЛОЯТ ҲАРБИЙ-МАЪМУРИЙ СЕКТОРИ РАҲБАРИ МАСЛАҲАТЧИСИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ
2022-06-09 18:34:02 67
Подполковник Юлдашев Музаффар Мамирович Вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Ушбу тайинлов вилоят ҳокимлиги ижроия аппарати йиғилишида эълон қилинди.
Музаффар Юлдашев 1976 йилда Қувасой шаҳрида туғилган. Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини тамомлаган. Ҳарбий фаолиятини 1997 йилдан Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округида взвод командирлигидан бошлаган. 2000-2001 йилларда дивизион командирининг биринчи ўринбосари–штаб бошлиғи бўлган. 2001 йилдан 2011 йилга қадар Шарқий ҳарбий округда дивизион командирининг биринчи ўринбосари–штаб бошлиғи, дивизион командири, округ бошқарув аппарати қўмондонлик пункти бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.
2011 йилдан 2021 йилга қадар Фарғона вилояти мудофаа ишлари бошқармаси чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлими бошлиғи, 2021 йилдан тайинловга қадар Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш хамда тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи бўлган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram