Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ЭЗГУЛИК МАНЗИЛИ” ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2022-08-17 10:35:35    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Фарғона ҳамда Қўқон шаҳрида ташкил этилган мазкур тадбир 14 августдан 20 августга қадар давом этиши белгиланган.

Мақсад вилоятда яшовчи эҳтиёжманд, кам таъминланган, шароити оғир оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, жамғарманинг тиббий дастурларига асосан оғир ташҳисли бемор болаларни даволаш, бепул дори-дармон воситалари билан таъминлаш, уларнинг саломатлигини мунтазам тиклаш, жарроҳлик йўли билан даволанишга муҳтож бўлган бемор болаларда мураккаб операция амалиётларини ўтказишдан иборат.

Бу акцияга Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг тажрибали ёш шифокорлари жамоаси жалб этилган.

“Акция доирасида 400 нафарга яқин бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга юқори малакали мутахассислар томонидан пластик хирургия, кардиохирургия, офтальмология, отоларингология, ортопедия, травматология йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган тиббий текширув ва маслаҳатлар берилди. Ўтказилган тиббий кўриклар натижасида жами 53 нафар бемор болалар операция ўтказиш учун ажратиб олиниб, шу ернинг ўзида жарроҳлик амалиётлари ўтказилади”, - дейди вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Шаҳобиддин Қўчқоров.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram