Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХНИНГ ЖАВПАЯ МАССИВИДА АНОР, ЗАЪФАРОН ВА НАЪМАТАК ПЛАНТАЦИЯЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2022-08-24 23:55:15    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят секторлари раҳбарлари туманнинг Жавпая массивида ҳам бўлдилар.

Президентимизнинг фойдаланилмаётган ерларда ирригация ишларини бажариш ва сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, кам сув талаб қиладиган экинлар экиш ҳисобига ўзлаштириш, бу ерларни ёшларга бўлиб бериш орқали уларни иш билан, даромад билан таъминлаш борасидаги топшириқларидан келиб чиққан ҳолда, вилоят раҳбарининг ташаббуси билан бу ерда 1000 гектар ерни ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ўзлаштириш режалаштирилган майдоннинг дастлабки 80 гектарида аҳолига тақдим этилган имтиёзли кредитлар асосида 10 сотихли иссиқхона-лимонарийлар ташкил этилди ва барпо этиш яна давом эттирилмоқда. Ҳудудга тўла электр тармоғи тортилди.

Вилоят раҳбари бугун Жавпая массивига сув таъминотини йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Бу ерга секундига 200 литр сув тортиш қувватига эга 5 та насосдан иборат станция ёрдамида Қалача ариғидан 426 мм диаметрли қувур билан 5 км тармоқ тортиб, 223 метр баландликка сув чиқариш бўйича иш олиб борилмоқда. Бу мақсадга жами 21 миллиард сўм маблағ вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан ажратилди. Хайрулло Бозоров вилоят сув хўжалиги масъулларига ушбу ишларни 1 октябргача якунлаш бўйича топшириқ берди.

Жавпая массивида сув таъминотининг йўлга қўйилиши билан ўзлаштиришга тайёр бўлган 400 гектар майдонга анор, заъфарон ва наъматак плантациялари ташкил этиш бўйича тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди. Вилоят ҳокими ушбу плантацияларни сифатли кўчатлардан фойдаланган ҳолда ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича туман ҳокимига вазифа юклади.

Шунингдек, вилоят ҳокими томонидан “Агробанк” АКБ вилоят филиали раҳбарига ҳудуддаги кам таъминланган, эҳтиёжанд оилалар бандлигини таъминлаш учун 2 ой ичида мавжуд субсидиялар ҳисобидан 20 та оила учун 10 сотихли иссиқхона-лимонарий қуриб бериш топшириғи юкланди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram