Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


2022 ЙИЛНИНГ ЯНВАРЬ-ОКТЯБРЬ ОЙЛАРИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҚАРИЙБ 200 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТ ҚИЛДИ

×

 2022-11-10 16:51:58    64

PDF юклаш
Чоп этиш


2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Фарғона вилоятидан хорижга 199,2 миллион долларлик (ўтган йил мос даврига нисбатан 13 миллион доллар кўп) жами 269 минг тонна (39 минг тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди. Фарғона вилояти бу кўрсаткич бўйича Республика ҳудудлари орасида етакчи бўлди.

Жорий йилда экспорт қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тури 55 тага етган. Хусусан, мазкур даврда 64,9 минг тонна узум, 39,7 минг тонна нектарин, 18,6 минг тонна помидор, 15,6 минг тонна олхўри, 12,8 минг тонна пиёз, 12,7 минг тоннадан гилос ва хурмо, 11,8 тонна карам, 11 минг тонна тарвуз, 8,9 минг тонна сабзи, 5,2 минг тонна қовун, 5 минг тонна олма, 4,8 минг тонна анор, 3,9 минг тонна қуритилган мева ташқи бозорларга етказиб берилган.

Фарғона вилоятидан мева ва сабзавот маҳсулотлари энг кўп экспорт қилинган давлатлар Россия Федерацияси, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Украина бўлди. Жорий йилда вилоят экспорт географияси кенгайиб, Сингапур, Словения, Ироқ каби давлатларга ҳам илк бор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram