Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ҚУВАЙТ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ТИББИЁТ ВА ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2023-05-03 12:15:13    337

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қувайтнинг “Gulf Care General Trade” ҳамда “Energy Solutions” компаниялари бошқарув кенгаши раиси Эйад ал-Салеҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда тиббиёт ва фармацевтика, энергетика ҳамда тоғ-кон саноати соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, инвестицион ва савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш борасида фикр алмашилди.

Ўзбекистон билан кенг кўламли ҳамкорликни Фарғона вилоятида бошлаш истагида эканликларини қайд этган Эйад ал-Салеҳ, кеча кун давомида вилоятимиз бўйлаб қатор объектларда, шу жумладан, Фарғонадаги Марказий Осиё тиббиёт университетида, "Meridian diagnostic" тиббий диагностика марказида, Фарғонада барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида бўлишганини қайд этиб, вилоятнинг салоҳиятини юқори баҳолади.

Форс кўрфази давлатлари ҳудудида тиббиёт жиҳозлари етказиб бериш, тиббий ва лаборатория хизматлари кўрсатишда асосий компания ҳисобланган, шунингдек, фармацевтика соҳасида ҳам етакчилардан бири бўлган “Gulf Care General Trade” Фарғона вилояти ҳудудида замонавий тиббиёт клиникалари ҳамда лабораториялар ташкил этиш, шунингдек, сифатли ва арзон дори-дармонлар етказиб беришни йўлга қўйишни режалаштираётгани маълум қилинди.

“Energy Solutions” компанияси эса вилоятимиз ҳудудида қуёш ва шамол электр станциялари қуриш истиқболларини ўрганмоқда. Вилоят ҳокими саноат бозорида қўлланиладиган турли хил ускуналар ва электр технологияларни ишлаб чиқариш ва ўрнатиш бўйича катта тажрибага эга бўлган ушбу компанияга Фарғонада трансформаторлар ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш таклифини берди ва бу ижобий қабул қилинди.

Мулоқот давомида муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари бўйича биргаликда иш ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.

Қувайтлик меҳмонлар бугун вилоятимиз ҳудудида ўрганишларини давом эттиришади, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси фаолияти билан танишиб, ЭИЗ раҳбарияти билан музокалар ўтказишади, Бешариқ тумани ҳудудида қуёш электростанцияси қурилиши учун кўзда тутилган ер майдонларини кўздан кечиришади.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram