Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 186 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОНДА ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ФОРУМИ ДОИРАСИДА “КУЛОЛЛАР САЙЛИ” МИЛЛИЙ КУЛОЛЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ КЎРГАЗМА-САВДОСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-05-13 10:34:51    406

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштондаги Бурҳониддин ал-Марғилоний ар-Рошидоний номли истироҳат боғида “Кулоллар сайли” миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида 12-14-май кунлари вилоятимизда ташкил этилаётган анъанавий Туркий халқлар ҳунармандчилиги Форуми доирасида ўтган тадбирга Республикамиз вилоятлари ва Қорақалпоғистон кулолчилик мактабларининг вакиллари бўлган уста кулоллар жалб этилди.

Очилиш маросимида Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев, вилоят ҳокимининг ўринбсари Хуршиджон Аҳмедов, Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев, хорижлик меҳмонлар, соҳа мутахассислари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбир очилиш маросимида Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда қадимий ва бой анъаналарга эга ҳунармандчилик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди. 

“Кулоллар сайли” дастлаб 2021 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган бўлса, бу йил иккинчи маротоба Риштон туманида бўлиб ўтаётганига эътибор қаратишди. Риштон - қадимдан Марказий Осиёдаги сирланган сопол буюмлар маркази ҳисобланиши, риштонлик кулоллар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ўзининг дизайни, табиий ранги ва қалампир нусхали нақшларга бойлиги билан ажралиб туриши, ўзига хос Риштон кулоллар мактаби мавжудлиги “Кулоллар сайли”ни мазкур ҳудудда ташкил этилишида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. 

Тадбир давомида санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури, миллий қўшиқ ва рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

“Кулоллар сайли” миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси очиқ деб эълон қилиниб, меҳмонлар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос бўлган кулолчилик маҳсулотлари билан танишиш ва харид қилиш имкониятига эга бўлишди. 

Маҳорат дарслари ўтказилиб, унда кулолчилик маҳсулотларини ясаш ва уларга нақш бериш жараёнлари амалга оширилди.

Туркий халқлар ҳунармандчилиги Форуми доирасидаги қизиқарли тадбирлар эртага ҳам давом этади. Хусусан, “Халқаро кулоллар маркази” фаолияти билан танишиш, “Риштон кулолчилиги: Кеча, бугун, эртага” номли халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram