Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Ахборот хизмати: Пекиндаги элчихонамиз қурилишида фарғоналик усталар иштирок этишган
2019-04-26 20:43:56 62
davletovuz телеграм канали ЎзА маълумотига асосланиб
http://www.uza.uz/…/prezident-shavkat-mirziyeev-zbekistonni…
хабар беришича,
"Хитойда амалий ташриф билан бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси янги биносини кўздан кечирди.
Дипломатик ваколатхонамизнинг уч қаватли янги биноси фарғоналик усталар иштирокида миллий бунёдкорлик анъаналари ва замонавий меъморчилик ютуқлари асосида бунёд этилган. Иморат Пекин шаҳри марказидаги Чаоянг ишбилармонлик мавзесида, АҚШ, Япония, Малайзия, Сингапур каби давлатлар элчихоналари билан ёнма-ён жойлашган".
Ушбу тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳам иштирок этди.
Элчихона биносидаги ишларни Вилоят ҳокимлиги томонидан юборилган қўли гул усталаримиз бажарган. Ушбу бинонинг миллий усталаримиз томонидан қурилиши элчихона билан ҳокимлик ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга ҳисса қўшади деб ишонамиз.