Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТАЙИНЛОВ
2019-10-28 18:49:49 77
Фарғона вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тавсия этилган номзод Обидов Мухаммад Далимович Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарори 4-б банди талабларига мувофиқ, Агентлик комиссияси суҳбатидан муваффақиятли ўтди.
Юқоридагиларни инобат олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида М.Д.Обидовни Фарғона вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва белгиланган тартибда ҳоким ўринбосарига тенглаштирилди.
М.Д.Обидовни лавозимга тайинлангани хақида вилоят ҳокимининг қарор қабул қилинди ва ҳокимлик жамоасига таништирилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати