Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ЯНА БИР КОРХОНА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2020-09-23 17:19:39 95
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда амалга оширилган 3 та лойиҳа асосида бугундан маҳсулот ишлаб чиқарила бошланди.
Корхона эҳтиёжи ҳамда давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун зарур бўлган маҳсулотларнинг маҳаллийлаштирилишига атига уй ой кифоя қилди. Қисқа муддат ичида жамиятнинг ўз маблағи ва тажрибали мутахассисларининг тезкор саъйи ҳаракатлари билан янги ишлаб чиқариш цехлари фойдаланишга топширилди.
Мазкур лойиҳалар асосидаги темир-бетон таянчлар тайёрлаш цехининг кенгайтирилиши, металл қурилмалар ва СИП арматуралари ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилгани йиллар давомидаги муаммоларга чек қўйди.
- Фақат Тошкент шаҳрида ишлаб чиқариладиган СИП арматураларига эҳтиёж ва буюртма кўп бўлганлиги сабабли режадаги вазифаларни бажаришда узилишлар пайдо бўлаётган эди. Қиймати 1,6 млд сўм бўлган янги инновацион лойиҳанинг ишлаб чиқаришга жорий этилгани СИП симларини темир-бетон таянчларга маҳкамлаш учун зарур бўладиган турли ҳилдаги арматуралар бўлган талабимизни тўлиқ қоплаши билан бирга, жамиятга катта иқтисодий фойда келтирмоқда, шунингдек, 20 дан ортиқ ишчи ўринларини яратилди,-дейди корхонанинг иқтисод ва истиқболлаш бўлими бошлиғи Икромжон Мадумаров.
Янги ишлаб чиқариш цехларининг тақдимот маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Д.Ҳожиаҳмедов иштирок этди.
Жамият раҳбари Д.Жалилов истиқболли лойиҳаларнинг яқин келажакдаги самараси, экспорт салоҳияти ҳамда режалаштирилаётган полимер изоляторлар ва металл анкер таянчлари ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳақида гапириб берди. Бу маҳсулотларнинг ҳам маҳаллийлаштирилиши корхонага йиллик жами 20 миллиардга яқин фойда келтиради. Ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш имконини беради.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube