Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЯНГИ ДАВР - ЯНГИ ЙЎЛ
2020-10-27 12:27:40 97
Бугунги кунда ҳукумат зиммасида турган энг муҳим масалалардан бири ҳар жабҳада бонг урилаётган ўзбек тилининг миллат олдидаги қадр-қимматини юксалтириш, тилнинг жозибадорлигини асраш масаласидир.
Албатта, ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузини оширишга қаратилган чора-тадбирлар бир қанча йиллар аввал илгари сурилган. Шундай бўлса-да, ҳар соҳада янги босқичга кўтарилаётган ҳукумат ўзбек тилига бўлган эътиборни кучайтириш борасида ҳам янги даврни бошлаб берди ва том маънода "халқ тили"га яқинлашди. Секин-асталик билан ажнабий тилларда ном олган жой номлари ўз ўрнини миллий услубдаги ўзбекча атамаларга бўшатиб бермоқда. Минг шукрки, биз тил борасида ўз мустақиллигига эришган миллатмиз. Албатта бу кунларга етиш осон бўлмаганини, бу йўлда не-не маърифатпарвар зиёлиларимиз миллат тилини йўқотмаслик учун ўзини қурбон қилиб бўлса-да, кураш олиб борганлигини ҳамма яхши билади.
Бироқ не бахтки, Ўзбекистон эркни қўлга киритишидан аввалроқ давлат тилига эга бўлди. 1989 йил 21 октябрь ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун сифатида тарихга мухрланди.
Айтиш жоизки, сўнгги икки йил давомида тил борасида яна бир муҳим масала тилшунос олимларнинг жиддий музокараларига сабаб бўлмоқда. У ҳам бўлса лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш масаласидир. Бу қарашнинг тарафдорлари ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда. Лекин бу борада мукаммал тизим ва тадрижий йўналиш керак. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш ҳукумат олдига бир қанча зарурий адабиётларни қайта нашрдан чиқариш, муболаға бўлса-да, маълум бир аҳоли қатламини қайта ўқитиш каби жиддий муаммоларни кўндаланг қилиб қўймоғи эҳтимолдан ҳоли эмас.
Дунёда тиллар кўп, миллатлар ҳам кўп. Айрим давлатларнинг тили фақатгина сўзлашув тилида мавжуд бўлса, айримлари эса бошқа давлат тилини ўз тили сифатида қадрлашга мажбур бўлади. Бу борада Ўзбекистон аҳли оғзаки ва ёзма нутқда ҳам ўз тилимизга эга давлат эканлигимиз бизни ҳамиша фахр ва ифтихор туйғулари билан яшашга ундайди.
Соҳибжамол ТОНГОТАРОВА,
Фарғона вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси