Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТАЪЛИМ ВА ИЛМ-ФАН РИВОЖИ ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
2020-10-28 12:51:56 143
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича вилоятда амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Ушбу Фармон таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада такомиллаштириш, жамиятимизда илмий ва ижодкор зиёлиларга бўлган ҳурмат-эътиборни ошириш, ўғил-қизларимизнинг касбий маҳоратини ривожлантириш, таълим тизимида хусусий сектор иштирокини кенгайтиришдек эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Сессияда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерзод Долимов, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азизбек Абдуллаев, Фарғона давлат университети ректори Равшанжон Мақсудовнинг маърузаси тингланди.
Кун тартибидаги масала бўйича музокараларда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров, Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Маҳмуд Парпиев сўзга чиқди.
Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун Фармон лойиҳасига қўшимча таклифлар тайёрланди.
Вилоятда таълим тизимини такомиллаштириш бўйича муайян ишлар олиб бориляпти. Халк таълими бўлими мудирларига ҳокимларнинг таълим соҳаси бўйича маслаҳатчиси мақоми берилмокда. Уларга маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан хизмат автомашинаси, бундан ташқари ҳокимликлар маъмурий биносидан хизмат хоналари ажратилиб, ҳозирги кунда зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, вилоятда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш мақсадида “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги