Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

×

 2020-11-03 11:36:05    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида сенаторлар, депутатлар, молия, солиқ идоралари раҳбарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Онлайн шаклда ўтказилган йиғилишда ҳудудий студиялар орқали туман кенгашлари депутатлари, ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари, давлат солиқ инспекциялари, молия бўлимлари раҳбарлари иштирок этди.

Анжуманда Молия вазирининг ўринбосари Ахадбек Ҳайдаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони бош маслаҳатчиси Сахобиддин Арзиқулов, вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Восилжон Назаровнинг маърузалари тингланди.

Таъкидландики, Қонун лойиҳасига асосан 2021 йил учун Фарғона вилояти маҳаллий бюджети ҳаражатлари 3 триллион 806 млрд.сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

Мактабгача таълим соҳасига 264,3 млрд. сўм, халқ таълими соҳасига 348,9 млрд сўм, соғлиқни сақлаш тизимига 1 трлн 616 млрд.сўм, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга 475,2 млрд.сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Шунингдек, 2021 йил учун давлат бюджети шаффофлигини янада ошириш, тақсимот ва сарф-ҳаражатлар жараёнида жамоатчилик ва парламент назоратини кучайтириш мақсад қилинган.

Фарғона вилояти ҳудудий бюджет тақсимловчилари ҳам ўз дастурлари асосида шаклланадиган маблағларини 2021 йил учун халқ депутатлари кенгашлари қарорларида алоҳида қаторларда кўрсатишлари лозим бўлади.

Йиғилиш сўнггида вилоят кенгаши депутатлари фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириб ўтишди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги