Shrift o'lchami Rang Rasm

VIRTUAL QABULXONA

INTERAKTIV XIZMATLAR

NORMATIV XUJJATLAR

Ochiq ma’lumotlar (byudjet)

OCHIQ MA‘LUMOTLAR

Farg'ona viloyati hokimi
Hayrullo Hayitbayevich Bozarov

Ijtimoiy tarmoqlar

Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish maqsadida ajratiladigan imtiyozli kredit hisobidan fuqarolarga mahsulot yetkazib beruvchi ta'minotchi korxonalarning ro'yxati
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Farg'ona viloyati investitsion salohiyati

Saytni baholash




Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar


ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ АВЛОД

 2017-06-02 10:34:37    140

PDF yuklash
Chop etish


таълим-тарбиясида ижтимоий ҳамкорлик, кенг дунёқараш ва билим муҳим аҳамиятга эга

 

2016 йил август ойида қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун таълим-тарбия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу борада давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятида ҳам баркамол авлодни тарбиялашда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш алоҳида аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, таълим соҳаси ислоҳотлари жараёнида бир-бири билан узвий боғланган икки муҳим вазифа: тарбияда оиланинг ролини кучайтириш ҳамда мутасадди ташкилотлар ва муассасаларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласи турибди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал - демократик партияси ҳам ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўз мустақил иш фаолиятини йўлга қўйишларига кўмаклашишни ўзининг дастурий вазифаларидан бири сифатида белгилаб олган. “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ана шу йўлдаги катта кўламдаги ишларнинг бир намунасидир. Инсоннинг етук салоҳиятга эга бўлиши унинг  билим ва малакаси, ҳаётий тажрибасига боғлиқ. Бундай салоҳиятга эга бўлмаганлар турли ёт ғоялар, турли оқим ва гуруҳларга эргашаётгани, уларнинг миллий менталитетимизга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари барчани бирдек ташвишлантиряпти. Бу танага турли ёввойи ваҳший ҳайвонлар расмини игна билан тушириш, беўхшов соч-соқол ўстириш, гиёҳванд моддалар, спиртли ичимликларга ружу қўйиш каби кўплаб холатларда намоён бўлмоқда. Афсуски, бундай ҳолатлар ёшларимиз орасида ҳам учраб турибди.

Замонавий саводхонлик даражаси бугун таълим тизимига табора кенг кириб бораётган компьютер техникаси, интернет тармоғи, планшет ва  қўл телефони каби ахборот воситаларидан фойдалана олишга боғлиқ бўлиб қолар экан, барчамиздан таълим тизими билан яқин ҳамкорлик қилиш, фарзандимиз онгу-тафаккурида  юз бераётган ўзгаришларни вақтида сезиш, улардаги ҳар бир ўзгаришни жиддий назорат қилиб бориш керак бўлади.

Ёшларни турли ёт ғоялар, диний ақидапарастлик, оммавий маданият таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш масаласи биздан таълим муассасалари билан маънавий-маърифий ишларни ташкил қилишда елкама-елка туриш учун дунёвий ва диний маърифатдан етарлича бохабар бўлишни талаб этади. Минг афсуски, бугун биз дунёвий билимларни эгаллаш билан боғлиқ муаммоларга  қараганда кўпроқ диний маърифат, диний маданиятни тўғри шакллантиришга халақит бераётган турли ёт ғояларга қарши курашишда масъулиятни теран англаб етмаяпмиз. Бунинг натижасида бирор-бир ижтимоий фойдали меҳнат, касб-ҳунарга эга бўлмаган, айтиш мумкинки, руҳий жиҳатдан таъсирчан бўлган ёшлар бузғунчи диний оқимлар таъсирига тушиб қолмоқда.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият-енгилмас куч” номли асарида диннинг инсон ҳаётида тутган ўрнини таърифлаб шундай ёзади: “Барчамизга яхши маълумки, дин азалдан инсон маънавиятининг таркибий қисми сифатида одамзотнинг юксак идеаллари, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва адолат тўғрисидаги орзу-армонларини ўзида мужассам этган, уларни барқарор қоидалари шаклида мустаҳкамлаб келаётган ғоя ва қарашларнинг яхлит бир тизимидир”.

Бу ўринда ёшларни маърифатли қилиб тарбиялаш ҳамда турли ёт ғояларга нисбатан иммунитетини кучайтириш борасида гап кетганда, энг аввало, ота-оналар, устоз-мураббийларнинг шахсий намуна кўрсатишига алоҳида урғу бериш керак. Ҳозирги кунда баъзи ота-оналар фарзандларининг маънавий камолотига етарли эътибор қаратмай, кўп ҳолларда ўзлари истамаган ҳолда маънавий қашшоқлик сари йўл очиб бераётганликлари ачинарлидир. Натижада ёшлардаги маънавий камолотга эришиш учун табиий эҳтиёжни сезган ёт ғоя тарғиботчилари ушбу вазиятдан самарали фойдаланиб, осонгина уларнинг қалбига киришга муваффақ бўлишяпти. Бугун ўз оиласи, фарзандлари тақдири, тинч-осойишта ва фаровон ҳаёт, қолаверса, юрт келажаги учун дахлдорлик туйғусини теран тушуниб етган ҳар бир инсон бу каби иллатларга қарши курашишда фаоллик ҳамда фидойилик кўрсатиши зарур.