Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БИР ГУРУҲ ФАРҒОНАЛИК ХОТИН-ҚИЗЛАР ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

×

 2021-03-04 21:22:06    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 март куни эълон қилинган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизни муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотландилар.

Улар орасидан бир қатор фарғоналик аёллар ҳам ўрин олдилар.

Меҳнат фахрийси Каромат Обиджонова ва Риштон туманидаги «Зар кулол Риштон» оилавий корхонаси раҳбари Мархабо Полвонова «Меҳнат шуҳрати» ордени билан;

Фарғона шаҳридаги «Баҳодир Лоғон Текстил» қўшма корхонаси тикув бўлими устаси Насиба Мирзашева ва Ўзбекистон туманидаги 65-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг информатика фани ўқитувчиси Одина Юлдашева «Дўстлик» ордени билан;

Бағдод тумани халқ таълими бўлими мудири Тўлқиной Тожиева II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан;

«Зиё нашр» масъулияти чекланган жамиятининг Фарғона филиали иш бошқарувчиси Шоирахон Каримова «Келажак бунёдкори» медали билан;

 Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри артист-созандаси Шоирахон Назарова «Шуҳрат» медали билан тақдирландилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube