Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 183 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДАГИ БАРАК УЙЛАР ЎРНИГА ЗАМОНАВИЙ КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР-ЖОЙЛАР БАРПО ЭТИЛАДИ, ЯШОВЧИЛАРГА ЯНГИ УЙЛАРДА ЭСКИ ХОНАДОН МАЙДОНИДАН КАМ БЎЛМАГАН ХОНАДОН БЕРИЛАДИ

×

 2021-03-05 10:38:42    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳридаги аҳоли яшаш шароитлари ҳамда мавжуд муаммоларни маҳаллабай жойида ўрганишлар доирасида шаҳардаги Симтера, Ибрат ва Табассум ва Ёшлар МФЙ ҳудудларида жойлашган барак уйлардаги ҳолат билан танишди.

50-60 йиллар аввал қурилган бу уйларда деворларнинг захлаб кетгани, томлардан чакка ўтиши, биноларнинг фасадлари аянчли аҳволда экани, иситиш ва сув таъминоти, канализация билан боғлиқ муаммолар талайгина эканига гувоҳ бўлинди.

Вилоят раҳбари бу уйларда яшовчи фуқаролар билан мулоқот чоғида, аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш бўйича режалаштирилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Режага мувофиқ, ҳар бир алоҳида уй бўйича манзилли иш ташкил этилади, шу уйдаги барча хонадон аъзоларининг розилиги олингач, бино ўрнига замонавий, ривожланган инфратузилмага эга кўп қаватли турар-жой барпо этиш учун тадбиркорлик субъекти жалб этилади. Хонадон эгалари янги бино қуриб битказилгунга қадар вақтинча яшаш жойи билан таъминланади, маҳаллий ҳокимият кафиллиги остида янги турар-жой биносида уларга эски хонадонлари майдонидан кам бўлмаган янги хонадон ажратиб берилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube