Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 159 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ФАРҒОНА ШАҲРИДА АҲОЛИ ЯШАШ ШАРОИТЛАРИ ВА ҲУДУД ИНФРАТУЗИЛМАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАРНИ ЎРГАНДИ

×

 2021-03-05 12:49:41    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳридаги Истиқлол, Маърифат, Жўйдам ва Лолазор маҳаллаларида бўлиб, аҳоли яшаш шароитлари ва ҳудуд инфратузилмаси билан танишди, вилоят ҳокимлиги махсус ишчи гуруҳи томонидан жойларда аниқланган муаммолар бўйича ўрганиш олиб борди.

Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган кўп қаватли уй ертўласида қувурлар ёрилиб, зах юқорига чиқишга бошлагани, бино томидан чакки ўтиши, ширкат фаолиятидан аҳоли норизо эканлиги аниқланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилотлар томонидан ишга киришилганди. Вилоят раҳбари фуқаролар билан учрашиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича қилинаётган ишларни кўздан кечирди. Ҳудуддаги болалар ва спорт майдончаси қаровсиз ва эскирган эканига эътибор қаратган Хайрулло Бозоров, уларни таъмирлаш ҳамда атрофни аҳоли дам олиши учун мос шаклда ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Қувасой кўчаси катта автойўл бўйида каналиция сувларининг сизиб чиқиши билан боғлиқ муаммо кўпдан бери ҳудуд аҳолиси учун ноқулайлик туғдириб келган. Вилоят ҳокимининг топшириғи билан 500 метр канализация қувури олиб келиниб, муаммони бартараф этишга киришилди.

Маърифат МФЙ ҳудудидаги собиқ пахта заводига қарашли ётоқхонада яшовчиларнинг ўта оғир турмуш шароитларига гувоҳ бўлган вилоят ҳокими, ётоқхона ўрнида янги уй-жой барпо этиш ҳамда бу ерда яшовчиларга қуриладиган бинодан янги хонадонлар тақдим этиш бўйича иш ташкил қилиш юзасидан кўрсатма берди. 

Жўйдам МФЙ ҳудудида 2008 йилда фермер хўжалиги ерлари ҳудудига 150 га яқин аҳоли турар-жойлари ўзбошимчалик билан қурилган бўлиб, уларни эгалик ҳуқуқини шакллантириш масаласи муаммо бўлиб келмоқда. 2019 йил 1 майга қадар мамлакатимизда ўтказилган фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида ҳам ушбу муаммони ҳал этиш имкони бўлмаган. Вилоят раҳбари масала ечими бўйича тегишли республика идоралари билан ҳамкорликда иш ташкил этилишини маълум қилди.

Хайрулло Бозоров шунингдек, Жўйдам маҳалласи ҳудудида амалга оширилиши кўзда тутилган тадбиркорлар лойиҳалари билан ҳам танишди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube