Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАҒДОД ТУМАНИДА ЯНГИ 330 ЎРИНЛИ МАКТАБ БИНОСИ ҲАМДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ 

×

 2021-03-22 21:25:47    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Бағдод туманининг чекка ҳудудларидан бири – Меҳнатобод қишлоғида янги 330 ўринли мактаб биноси фойдаланишга топширилди. Эътиборлиси, ушбу мактаб инвестицион дастурларсиз, қишлоқ аҳолисининг ҳамжиҳатлиги, ташаббускорлиги ҳамда сектор раҳбарларининг қўллаб-қувватлаши асосида, ҳашар йўли билан бунёд этилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, аҳолининг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги асосида мана шундай кўплаб хайрли ишларни амалга ошириш мумкинлигига эътибор қаратди. 

Смета баҳоси 4,5 млрд. сўмга баҳоланган мактаб маҳаллий тадбиркорлар ва фермерлар кўмаги билан қурилиши бошланган эди. Қурилиш ишлари учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 750 млн. млн. сўм ажратилди.

Авваллари қишлоқ ёшлари шу ҳудуддаги эски дала шийпони ўрнида – мослаштирилган бинода бошланғич таълимни олишгач, юқори синфларда ўқиш учун ҳар куни 4-5 км пиёда йўл босиб, қўшни қишлоқдаги мактабга қатнашган. Бу эса улар ва ота-оналар учун ноқулайликлар туғдирар эди. Шунинг учун ҳам янги бинонинг иш бошлаши қишлоқ ахлини севинтирди. 

Янги мактаб учун вилоят ҳокимлиги томонидан комьпютер синфи, 3 турдаги мусиқа ва 16 турдаги спорт анжомлари совға қилинди. Бундан ташқари вилоят бюджети ҳисобидан спорт зали ҳам қуриб бериладиган бўлди.

Хайрулло Бозоров, ушбу қишлоқда фойдаланишга топширилган янги мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбирида ҳам иштирок этди.

Аввал бошланғич мактаб сифатида фойдаланилиб келинган бино қайта таъмирланди ва бу ерда 56-ДММТ фаолияти йўлга қўйилди. Кўплаб шарт-шароитларга эга муассасада энди 100 нафар болажонлар таълим ва тарбия олади. 

Вилоят раҳбари, Меҳнатобод қишлоғида яшовчи ёшлардан бири, 1-гуруҳ ногирони Рўзали Умрзоқов билан ҳам учрашди. Жисмоний имконияти чекланганига қарамай билим олишга иштиёқи кучли бўлган 22 ёшли Рўзалига вилоят ҳокимининг эсдалик совғаси – компьютер жамланмаси топширилди. Келгусида боғ яратиши учун унга 30 сотих ер ажратиб бериладиган бўлди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube